"Металлург" иккинчи назорат ўйинида "Карпати"га ютқазиб қўйди

Янги мавсумга ҳозирлик кўраётган Бекободнинг “Металлург” жамоаси бугун Анталиядаги "Calista Sport Center" стадионида Украинанинг “Карпати” жамоасига қарши майдонга чиқди ва 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ўйинни бекободликлар яхши бошлашди. 13-дақиқадаёқ Абдураҳмон Абдулҳақовнинг ўнг қанотдан рейди дарвозанинг ишғол этилиши билан якунланди. Бироқ аста секин ташаббус украиналик футболчилар томонига ўтди. Ҳудудий устунликни қўлга олган львовликлар танаффусга чиқиб кетиш арафасида ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди.

Иккинчи бўлимда Андрей Шипилов таркибда қатор ўзгаришларни амалга оширди. Учрашувнинг 70-дақиқасида “Карпати” ҳисобда олдинга чиқиб олди. Бироз баҳсли тўп бекободликлар эътирозига сабаб бўлди. Натижада эҳтиросларни жиловлай олмаган ўйинчиларимиздан Александр Лобанов ҳамда Муҳаммад Исаевлар майдондан четлатилди. Майдонда камчилик бўлиб қолган “Металлург” вазиятдан чиқиб кетиш чорасини топа олмади ва иккинчи назорат учрашувида ҳам мағлубиятга учради.

Назорат учрашуви. Туркия, Анталия.

“Карпати” – “Металлург” – 2:1 (1:1). "Calista Sport Center" майдони

Голлар: Абдураҳмон Абдулҳақов (16), Дмитро Кльоц (42), Артем Козак (70).

“Карпати”: Олег Кудрик (Каниболоцкий, 46), Владислав Дубинчак, Тим Халл (Олексей Хохлов, 63), Марвин Мартинс, Володимир Якимець (Г.Пасич, 32), Дмитро Кльоц, Егорь Назарина, Остап Притула (Артем Козак, 46), Ростислав Лях (Роман Танчик, 46), Гишам Лейоус (Жоау Диего Женнингс, 46), Александру Бойчук (Кирилл Кириленко).

“Металлург”: Александр Лобанов, Станислав Андреев, Камолиддин Тожиев, Аббос Отахонов, Андрей Шипилов, Саламат Қуттибоев, Евгений Чумак, Абдураҳмон Абдулҳақов, Муҳаммад Исаев, Шаҳзод Убайдуллаев, Мурод Бобожонов.

Захирадан тушганлар: Худойшукур Сатторов, Шаҳзодбек Ғофурбеков, Ихтиёр Тошпўлатов, Акмал Турсунбоев, Тўлқин Эргашев, Абдуғани Камолов, Маҳмуд Қудратуллаев.
Огоҳлантиришлар: Владислав Дубинчак, Худойшукур Сатторов, Александр Лобанов.
Четлатиш: Муҳаммад Исаев (73), Александр Лобанов (73).

Ўқилган: 1925
Металлург Назорат учрашуви

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Нажмиддин Нормуродов: "Насаф"дек жамоадан кетган ҳар бир ўйинчи афсусланади!
13:25
"Локомотив" - "Андижон" 2:1
16:40
"Динамо" Тошкентда навбатдаги назорат учрашувини ўтказди
18:37