
Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Туркияда ўқув-машғулот йиғинини давом эттирмоқда.
Бугун ёшлар терма жамоамиз Украинанинг “Шахтёр” клуби У-21 жамоасига қарши баҳс юритди. Қизиқарли ва голларга бой тарзда кечган ўйинда 3:3 ҳисоби қайд этилди. Ёшларимиз сафида Асаджон Азимжонов, Жасур Жалолиддинов ҳамда Иброҳим Ибрагимов рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди.
Ўзбекистон U-19 – “Шахтёр U-21” 3:3
Голлар: Асаджон Азимжонов, Жасур Жалолиддинов, Иброҳим Ибрагимов.
Ўзбекистон У-19: Иззатилла Турсунов, Жасур Холдоров, Абубакр Турдалиев, Саидазамат Мирсаидов, Иброҳимхалил Йўлдошев, Диёр Раҳимқулов, Жасур Жалолиддинов, Муҳаммадазиз Иброҳимов, Асаджон Азимжонов, Абдулазиз Абдусаломов, Улуғбек Хошимов.
Захира: Шукрон Юлдашев, Шохжаҳон Султонмуродов, Алибек Давронов, Жафар Каримов, Элдорбек Бегимов, Абдурауф Бўриев, Диёр Рамазонов, Музаффар Олимжонов, Отабек Жўрақўзиев, Ислом Абдуллахонов, Иброҳим Ибрагимов, Руслан Розиев, Муҳаммадқодир Раҳимберганов.