Миокардитга учраган Дэйли Блинд яна футболга қайтди

“Аякс” ҳимоячиси Дэйли Блинд яна сафга қайтди.

Гап шундаки, голландиялик футболчида декабрь ойининг охирида миокардит касаллиги аниқланган эди. Блинд Европа Чемпионлар лигаси доирасида “Валенсия”га қарши ўйиндан сўнг бош айланишидан шикоят қилган ва зудлик билан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилган ва натижада унинг юрак мушакларида муаммо борлиги аниқланган. Айни дамда 29 ёшли футболчи бутунлай соғайиб кетган ва бош мураббий  томонидан
“Утрехт”га қарши ўйин қайдномасига киритилган.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, футболчи икки ой давомида футбол ўйнамади.

Ўқилган: 803
Бошқа хабарлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Мален учун курашаётган "Ливерпуль"га жиддий рақобатчи пайдо бўлди
13:52
"Аякс" марокашлик футболчи билан янги шартнома имзолашга келишиб олди
19:26
Бундеслига. “Боруссия Д” клуби “Фортуна”га жавобсиз бешта гол урди ва бошқа натижалар
21:44