
Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 ва Осиё Кубоги-2023 саралаш баҳсларига тайёргарлик кўриш мақсадида 18-24 февраль кунлари БААда навбатдаги йиғин ўтказади.
Ўқув-машғулот йиғини доирасида терма жамоамиз Беларусь миллий терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Мазкур ўқув-машғулот йиғинига жамоамиздан беш нафар футболчи чақирилди. Булар: Абдувоҳид Неъматов, Ҳусниддин Алиқулов, Шароф Муҳитдинов, Ойбек Бозоров, Бобир Абдихолиқов. Бундан ташқари жамоамизнинг массажчиси Андрей Безбородов ҳам терма жамоа ихтиёрида бўлади.