Мартинес келажаги борасида бир қарорга келди

Миланнинг "Интер" клуби ҳужумчиси Лаутаро Мартинес жамоадаги ҳолатидан мамнун.

Manchester Evening News нашрининг хабар беришича, 22 ёшли футболчи Конте қўл остида соврин ютишдан умидвор бўлмоқда ва шунинг учун бошқа жамоалардан келган таклифларни кўриб чиқишдан бош тортмоқда.
Бироқ жорий мавсум "Интер" бирорта ҳам совринни қўлга кирита олмаса аргентиналик футболчи ўзига янги жамоа қидиришни режалаштириб қўйган.

Эслатиб ўтамиз, Мартинес хизматига айни дамда "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити" ва "Барселона" клублари қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот ўрнида, жорий мавсум у Италия "А" Сериясида 20 та ўйинда иштирок этиб  11 та гол ва 4 та голга ассисентлик қилди.

Ўқилган: 789
Интер

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Роналду: Бир кун келиб мураббий бўламан
17:46
Лукаку "Ювентус"га қарши ўйинга тайёр
12:14
"Ювентус" клуби футболчиси номаълум муддатга сафдан чиқди
14:39