Европа кучли бешлик лигаларида энг кўп маош олувчи футболчилар рўйхати эълон қилинди

Франциянинг L’Equipe нашри Европанинг топ-5 чемпионатларининг энг кўп маош олувчи футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Ҳаммадан кўп ойлик маошни "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси олади, солиқларни чиқариб ташлаганда – 8,3 млн евро.

Иккинчи ўринни "Ювентус" ҳужумчиси 4,5 млн евро маош билан Криштиану Роналду эгаллаб турибди ва кучли учликни "ПСЖ" ўйинчиси Неймар – 3 млн евро билан якунлаб турибди.

Европада энг кўп маош олувчи футболчилар топ-8лиги

1. Лионель Месси («Барселона») – 8,3 млн евро ойига

2. Криштиану Роналду («Ювентус») – 4,5

3. Неймар («ПСЖ») – 3,0

4. Антуан Гризманн («Барселона») – 2,9

5. Луис Суарес («Барселона») – 2,9

6. Гарет Бэйл («Реал») – 2,5

7. Эден Азар («Реал») – 2,5

8. Килиан Мбаппе («ПСЖ») – 1,8

"Манчестер Ювентус" дарвозабони Давид Де Хеа Англиядаги энг кўп маош олувчи футболчи саналади – ойига 1,76 млн евро.

Германияда эса энг кўп маошни "Бавария" тўпурари – Роберт Левандовски саналади. Унинг ойлик соф даромади 1,66 саналади.

Ўқилган: 3587
Европа миллий чемпионатлари Криштиану Роналду Лионель Месси Неймар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Coca Cola Суперлига. “Сурхон” мавсумни ғалаба билан бошлади
22:52
Рўзиқул Бердиев: Уччала ўйинда ҳам рақибдан устунлик қилдик, аммо...
02:30
Германия чемпионати, 7-тур. "Боруссия" Д – "Бавария" 2:3
07:11