"Барселона" клуби Коутиньога нарх белгилади

"Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньони сотиш бўйича ишларни бошламоқда.

Mundo Deportivo нашрининг маълумотига кўра, Каталония клуби 27 ёшли бразилиялик футболчи учун биронта клуб 120 млн евро тўламаслигини тушунмоқда. Шундай сотиб олиш банди билан футболчини "Бавария" клуби ижарага олган эди.

Шунинг учун ҳам "Барселона" клуби Коутиньо учун 80-90 млн евро миқдоридаги таклиф келиб тушса сотиб юборишга тайёр.

Коутиньо жорий мавсум "Бавария" клуби сафида 18та ўйин ўтказиб, 6та гол ва 6та голли узатмани амалга оширди.

Ўқилган: 973
Бавария Барселона Трансферлар Филиппе Коутиньо

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Барселона" клуби каталониялик сиёсий мабҳусларни қўллаб-қувватлади
08:09
Роберто Мартинес: Азар Ла Лига ва "Реал"га кўникди, бироқ жароҳатлар унга панд берди
09:31
Бэйл машғулотларга қайтди
05:46