"Ливерпуль" дарвозабони Испанияга қайтиши мумкин

"Ливерпуль" дарвозабони Адриан мавсум охирида Испанияга қайтиши мумкин.

Estadio Deportivo нашрининг хабар беришича, "Бетис" тарбияланувчисини қайтариш вариантини кўриб чиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли футболчи Адриан "Бетис" сафида 2013 йилгача ўйнади, шундан сўнг "Вест Хэм"га ўтди.  2019 йилнинг ёзида эса дарвозабон "Ливерпуль"га ўтди ва айни дамда жорий мавсум 15 та ўйинда иштирок этди ва учта ўйинда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.

Маълумот ўрнида, Адрианнинг трансфер нархи 5 млн еврога тенг.

Ўқилган: 1427
Испания чемпионати Ливерпуль

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Варан ва Марсело "Реал" сафида юбилей учрашувларини ўтказди
04:34
Жиру Франция термасида Трезегенинг кўрсаткичини такрорлади
12:44
Ляказеттда ўсиш - “Арсенал”да эса...
12:06