"Динамо" самарқандлик ёш футболчиларни кўрикка таклиф этади!

Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган «Динамо» жамоаси самарқандлик маҳаллий ёшларни кўрикка таклиф этади.

Маълумки, ПФЛ томонидан А Про-лига клублари учун ҳам (U18) жамоаси бўлиши шарт қилиб қўйилган. Шу боис, клуб 2001/2002 йилларда туғилган ёш ҳаваскор футболчиларни «Динамо» мураббийлар кўригига таклиф этади.

Кўрик 7 февраль, жума куни соат 14:00 Самарқанд тумани Болалар ўсмирлар спорт мактаби футбол майдонида ўтказилади. Манзил «Рустам қишлоқ» маҳалласи. Кўрик давомида 2001/2002 йилларда туғилган ёш футболчилардан иборат жамоалар ўртасида назорат-синов учрашуви ҳам ўтказилиши белгиланган.

Кўрикдан муваффақиятли ўтган ёш футболчилар «Динамо» жамоасининг 18 ёшли футболчилардан иборат жамоасига қўшиб олинади.

Кўрикка марҳамат!

Динамо Самарқанд
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Назорат учрашуви. "Динамо" "Шўртан" билан дуранг ўйнади
07:21
“Металлург”нинг Туркия йиғини якунланди
11:20
"Қўқон-1912": Пенальтилар сериясида мағлубиятга учрадик
07:07