"Қўқон-1912": Пенальтилар сериясида мағлубиятга учрадик

Фарғонада бўлиб ўтаётган “Фарғона вилояти ҳоким кубоги-2020” мусобақаси ҳам ўзининг поёнига етиб бормоқда. Бугун мусобақанинг ярим финал баҳслари ўтказилди. Вакилларимиз биринчи ярим финалда “Нефтчи-1” жамоасига қарши майдонга тушишди. Ўйин кутилганидек футболчиларимизнинг ҳужумлари билан бошланди. 5-дақиқада Суҳроб Бердиевнинг чалқанча услубдаги зарбаси аниқ бўлди, бироқ дарвозабон эгаллаб олди. Зарба мухлисларнинг қарсакларига сабаб бўлди. 10-дақиқада футболчиларимиз ижросида чиройли комбинация кўрдик. Иван Йосовичнинг чап қанотдан узатмасига Отабек Ҳайдаров бироз етолмай қолди, акс ҳолда ҳисоб очилиши мумкин эди. 33-дақиқада вакилларимиз жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Мурод Холмуҳаммедовнинг зарбасини рақиб футболчиларини қийинчилик билан бартараф этишди. 39-дақиқада Ойбек Рустамов ажойиб ҳаракатлари билан рақибларни ортда қолдириб, дарвоза томон зарба берди. Унинг зарбасига бироз аниқлик етишмади. Биринчи бўлимда дарвозаларга тўп киритилмади ва танаффусга жамоалар нурсиз дуранг билан чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимни ҳам вакилларимиз фаол тарзда бошлашди. 53-дақиқада майдонда бир киши кам бўлиб қолдик. Мурод Холмуҳаммедов ҳакам томонидан қизил карточка билан жазоланди.
63-дақиқада “Нефтчи” жамоаси ҳам бир киши кам бўлиб қолди. Жамшид Қобулов қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. 79-дақиқада Суҳроб Нуруллоев қулай вазиятга чиқиб борган эди. Аммо рақиб ҳимоячиси хавфни бартараф этди. Бунга қадар вакилларимиз рақиб дарвозаси олдида бир қатор вазиятларни юзага келтиришганди. Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида вакилларимизнинг ҳужумлари хавфли кўриниш олди. Бироқ юзага келган вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. 87-дақиқада Қувондиқ Рўзиевнинг жаримадан тепган тўпини “Нефтчи” посбони эгаллаб олди. Учрашувнинг асосий вақтида нурсиз дуранг қайд этилди. Мусобақа низомига кўра ғолиб жамоа пенальтилар сериясида аниқланди. Пенальтилар сериясида эса омад “Нефтчи” жамоасига кулиб боқди. Шу тариқа Фарғоналиклар финалга йўлланма олишди.

“Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2020”
Ярим финал
“Қўқон-1912” – “Нефтчи” – 0:0 (пен. Серия 3:4)
Ҳакамлар: Эрлан Нурбоев, Ҳусан Жалолиддинов, Эрбек Шарофиддинов (барчаси Қирғизистон).
Назоратчи: Ҳаким Файзиев.
“Қўқон-1912”: 33. Музаффар Абдуллаев (30. Ботирали Эргашев-90), 4. Собит Синдаров, 10. Қувондиқ Рўзиев, 13. Бек Абдуллаев (5. Шодиёр Ҳожиматов-59), 14. Аваз Маматхўжаев, 15. Ойбек Рустамов, 19. Суҳроб Бердиев (99. Суҳроб Нуруллоев-76), 21. Иван Йосович, 22. Бобур Акбаров, 70. Мурод Холмуҳаммедов, 91. Отабек Ҳайдаров (9. Зоҳид Абдуллаев-77).
Захира: 1. Ислом Абдуллаев, 11. Шоҳназар Норбеков, 27. Жасур Ёқубов, 29. Ҳамидулло Абдуҳамидов.
“Нефтчи”: 1. Шерзод Абдураимов, 3. Миржалол Неъматов, 7. Исломбек Каримов, 8. Элдор Эргашев, 9. Алишер Абдувоҳидов, 10. Ислом Тошпўлатов, 13. Жамшид Қобулов, 18. Жавоҳир Расулов, 23. Асил Ғойибжонов, 25. Санжар Зокиров, 32. Достон Тошматов.
Захира: 21. Фаррух Турдалиев, 4. Шоҳжаҳон Рўзиматов, 5. Бобур Исроилов, 11. Достон Бобожонов, 15. Абдужалил Маназаров, 20. Дурбек Камолов, 22. Дилшод Умрзақов, 28. Дониёр Мадаминов, 44. Жамшид Тўрақулов.

Ўқилган: 686
Вилоятларимиз футболи Қўқон-1912 Нефтчи

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Қизилқум" - "Сурхон". Асосий таркиблар маълум!
17:31
"Қўқон-1912" бугундан навбатдаги ўйинга тайёргарликни бошлайди
10:37
“Пахтакор” – “Бухоро” учрашувини ўтказиб юборманг!
13:01