Анхель Ди Мария: АПЛ кучли бўлса "Ливерпуль" шунчалик ошиб кетармиди?

"ПСЖ" клуби ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария Лига 1 ва Премьер-лигани солиштирди.

"Лига 1 анча ўзгарди. Ўйлайманки, ҳар йили у рақобатбардош бўлмоқда. Ҳар мавсум жамоалар янада кучайиб, ғалаба қозониш қийинлашмоқда. Жамоага энди келганимда ҳозиргига нисбатан ғалаба қозониш анча мураккаблашди.

Босқичма-босқич лига рақобатбардош бўлишга эришди. Мураббийлар "ПСЖ", "Марсель", "Лион"га қарши ўйнашни билади. Муҳим, чунки бу нарса чемпионатнинг ривожига ҳисса қўшади.

Кўпчилик Лига 1нинг бошқа чемпионатлардан кучсиз деб ҳисоблайди, аммо Англияга қаранг! "Ливерпуль" қолган жамоаларга нисбатан бир неча кўча илгарилаб кетган, биз ҳам шунча ўзиб кетсак чемпионат кучсиз дейишади. Бу ерда юлдузлар кам, бироқ чемпионатда рақобат кучли", - дейди Ди Мария", - Ди Мария.

"ПСЖ" клуби Франция чемпионатида 15 очко билан бошқа рақибларидан ўзиб кетган. "Ливерпуль" эса иккинчи поғонадаги "Ман Сити" жамоасидан 22 очко олдинда.

Ўқилган: 1587
Англия чемпионати Анхель Ди Мария ПСЖ Франция чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Леонардо "Ювентус" футболчиси "ПСЖ"га олиб келмоқчи
10:55
Тухель: Неймарда сардорлик учун салоҳият етарли эмас
09:35
"ПСЖ" клуби Мбаппе билан янги шартнома борасида музокараларни бошлади
01:34