“Turkish Open” мусобақасини 4 та медаль билан бошладик

Туркиянинг Истанбул шаҳрида таэквондо WT бўйича “Turkish Open-2020” халқаро мусобақаси старт олди. Регламентга кўра, мусобақанинг биринчи кунида катталар ўртасидаги беллашувлар ўтказилди.

Ушбу кун дастурида терма жамоамизнинг 4 нафар вакили шоҳсупага кўтарилди. +73 килограмм вазн тоифасида Светлана Осипова терма жамаомизнинг ҳозирча ягона бўлиб турган олтин медалига эгалик қилди. Шунингдек, Мадинабону Маннопова (-49 кг) ҳамда Жасурбек Жайсунов (-68 кг) кумуш медаль билан тақдирланган бўлсалар, ўсмирлар Олимпиадаси совриндори Улуғбек Рашитов (-63 кг) бронза медалини қўлга киритди.

Олтин медаль – Светлана Осипова
Кумуш медаль – Мадинабону Маннопова
Кумуш медаль – Жасурбек Жайсунов
Бронза медаль – Улуғбек Рашитов

Афсуски, терма жамоамизнинг етакчи вакиллари Дмитрий Шокин (+87 кг) ҳамда Никита Рафалович (-80 кг) мазкур мусобақада медаллар учун курашни эрта тарк этишди. Бугун ва эртага ўсмирлар ҳамда кадетлар ўртасида баҳслар бўлиб ўтади.

Ўқилган: 1163
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Бугун “Уйда қол – ғалаба қозон” шиори остида ўтказиладиган шахмат бўйича онлайн Ўзбекистон мусобақаси старт олади
18:35
Баҳодир Жалолов лицензион турнирга чиройли якун ясаб берди
14:05
Томас Бах: ХОҚ қочқин атлетларни доимо қўллаб-қувватлайди
05:33