Ўзбекистон U-19 ўртоқлик ўйинида “Левски София” билан баҳс юритди

Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Туркияда ўқув-машғулот йиғини ўтказмоқда.

Ёшларимиз бугун навбатдаги ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Рақиб – Болгариянинг энг номдор клуби “Левски София” жамоасининг асосий таркиби бўлди. Учрашувда болгарияликлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Таркибимиздаги ягона голга Улуғбек Хошимов муаллифлик қилди.

Ўртоқлик ўйини | 4 февраль
“Левски София” (Болгария) – Ўзбекистон U-19 4:1
Голлар: Мартин Петков (4), Здравко Димитров (35), Носир Муҳаммад (40), Марин Петков (42) – Улуғбек Хошимов (53).
Ўзбекистон U-19: Шукрон Юлдашев, Шохжаҳон Султонмуродов, Алибек Давронов, Элдорбек Бегимов, Жафар Каримов, Абдурауф Бўриев, Иброҳим Ибрагимов, Муҳаммадқодир Раҳимберганов, Асаджон Азимжонов, Отабек Жўрақўзиев, Абдулазиз Абдусаломов.
Захира: Ислом Абдуллахонов, Иззатилла Турсунов, Иброҳимхалил Йўлдошев, Жасур Холдоров, Саидазамат Мирсаидов, Абубакр Турдалиев, Муҳаммадазиз Иброҳимов, Диёр Раҳимқулов, Диёр Рамазонов, Жасур Жалолиддинов, Музаффар Олимжонов, Улуғбек Хошимов, Руслан Розиев.

Ўқилган: 1983
Ўзбекистон U-19 термаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон Лига кубоги 1/4 финал. "Пахтакор" - "Сурхон": Таркиблар!
18:28
Coca Cola Суперлига, 22-тур ҳакамлари
17:00
Ўзбекистон термаси Беларусга ютқазиб қўйди
19:57