"Милан" ўзида "Верона" билан дуранг қайд этди

Италия чемпионатининг 22-турида "Милан" клуби ўз майдонида "Верона" футболчиларини қабул қилди ва дуранг натижага рози бўлишди.

Учрашувнинг 13-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Фараони ҳисобни очди ва майдон эгаларини қийин аҳволга солиб қўйди. Орадан 16 дақиқа ўтиб Чалханоглу орадаги фарқни йўққа чиқаришга эришди ва мувозанатни тиклади. Биринчи бўлим шу тарзда якунига етди. Иккинчи бўлимда жамоаларнинг гол уришга бўлган уринишлари бесамар кетди.

Италия чемпионати 22-тур

Милан – Верона 1:1 (1:1, 0:0)

Голлар
: 0:1 – 13 Фараони, 1:1 – 29 Чалханоглу.

Милан
– Доннарумма, Тео, Калабрия (Салемакерс, 77), Романьоли, Мусаккьо, Чалханоглу, Кессиэ, Кастильехо (Мальдини, 90), Бонавентура (Лукас Пакета, 64), Ребич, Рафаэл Леау.

Верона
– Сильвестри, Кумбула, Ррахмани, Гюнтер, Фараони, Верре (Борини, 70), Лазович, Дзакканьи (Давидович, 90), Амрабат, Пессина, Велозу.

Огоҳлантиришлар
: Ррахмани (24), Тео (45), Пессина (86), Борини (90), Сильвестри (90).

Четлатиш
: Амрабат (68).

Ўқилган: 2163
Верона Италия чемпионати Милан

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Интер” янги мавсум сафар либосларини намойиш қилди (фото)
13:50
"Удинезе" Тудорни истеъфога чиқарди
19:32
“Наполи” Лосано трансфери борасида келишувга эришди
19:17