Азиз Ғаниев хориж клубига йўл олишга яқин турибди

"Насаф" ярим ҳимоячиси Азиз Ғаниев борасида хорижий клуб билан музокара олиб борилмоқда, дея хабар қилмоқда "аждарлар" расмий сайти.

"Хабарингиз бор, спорт ОАВ ларида Азизжон Ғаниевнинг трансфери амалга ошганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Хақиқатдан ҳам Азизжон Ғаниев борасида хорижий клуб билан музокаралар олиб борилмоқда. Агарда томонлар шартнома бандларини келиша олишса Ғаниев легионерга айланади. Трансфер амалга ошса, бу ҳақида сиз азиз мухлислари хабардор қиламиз", - дейилади клуб баёнотида.

Аввалроқ ОАВда Ғаниев БААнинг "Шабоб ал-Аҳли" клубига йўл олиши ҳақида хабар тарқалганди.

Фото: ЎФА

Ўқилган: 3510
Азизжон Ғаниев Насаф

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ҳамиджон Актамов: Бугунги ғалаба бизга муҳим эди
11:41
Ўзбекистон Тошкентдаги ўртоқлик учрашувида Тожикистонни 2:1 ҳисобида енгди
20:57
"Шерлар" машғулотларни давом эттирмоқда
10:03