Лэмпард қишда трансфер қилмагани ҳақида: "Челси" топ-4 учун курашда аутсайдерга айланди

"Челси" клуби бош мураббийи Фрэнк Лэмпард қишги трасфер мавсумида биронта ҳам харид амалга оширилмаганидан норози бўлди.

"Ҳақиқат шундаки, биз қандайдир сабабларга кўра биронта ҳам келишувни амалга оширмадик. Бу трансфер мавсумида томонларга қарасам, "Манчестер Юнайтед" клубининг дунё даражасидаги футболчи (Бруно Фернандеш)ни ўз сафига қўшиб олганини кўрдим.

"Тоттенхэм" ҳам иккита трансферни амалга оширди ва улар биздан кўп ҳам қолиб кетаётгани йўқ. Улар нафақат ўйинчи сотиб олишди, балки шартномаси якунига етаётган футболчилари жамоани тарк этди.

Баъзида шу нарса янги футболчилар келиши каби муҳим саналади – жамоа ичидаги муҳим ўзгаради. Ўйлайманки, бу ишни олиб боришдаги ақлли қарор.

Менинг нуқтаи назаримдан – биз топ-4 ўрин учун курашда аутсайдерга айланиб қолдик, чунки рақиблар кучайди. Бу ҳақиқат", - дейди Лэмпард.

Ўқилган: 2990
Англия чемпионати Трансферлар Френк Лэмпард Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзил: Келажакда нима бўлишини билмайман
06:54
Клопп "Ливерпуль" ҳақида: Кичик бир муаммо бор – ҳамма бизни ютишни истайди
08:16
Месут Ўзил ҳам МЛСда тўп суриши мумкин
10:55