Зинедин Зидан: Мен Бэйлга ишонаман ва унинг кетишини кўриб чиқмайман

"Реал" клуби бош мураббийи Зинедин Зидан футболчи Гарет Бэйлнинг трансфер мавсуми охирида кетиши мумкинлиги ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Гарет биз билан. Мен унга ишонаман. Унинг кетиши ҳақидаги саволни кўриб чиқмаяпмиз ҳам", - дейди Зидан.

Аввалроқ 30 ёшли футболчи бугун "Тоттенхэм"ни сотиб олиши ҳақида айтилган эди.

Уэльслик футболчи 2007 йилдан 2013 йилгача Лондон клубида тўп сурган. "Реал" футболчини ўша пайтдаги рекорд миқдоридаги 100 млн еврона сотиб олган эди.

Ўқилган: 890
Гарет Бэйл Испания чемпионати Реал Мадрид Тоттенхэм Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Марсело келажаги борасида бир қарорга келди
16:57
"Янги Пуйоль" "Барселона" нигоҳида
01:47
“Реал” янги мавсум либосларини намойиш қилди (фото)
16:43