«Бунёдкор-2»нинг Про лиганинг янги мавсумига тайёргарлиги давом этади.
Ёрқин Назаров мураббийлигидаги «қалдирғочлар» бугун навбатдаги назорат учрашувида майдонга тушди. Тошкент шаҳар чемпионати иштирокчиси «Сергели»га қарши баҳсда жамоамиз йирик ҳисобда ғалаба нашидасини сурди. «Бунёдкор» академияси майдонида бўлиб ўтган баҳсда «қалдирғочлар» меҳмонлар дарвозасини уч бор ишғол қилди. Шуҳрат Неъматов, Илҳом Убайдуллаев, Собир Норбоев томонидан урилган голлар ўйин тақдирини ҳал қилди.
«Бунёдкор-2» навбатдаги назорат учрашувини якшанба куни ўтказади.
Ўртоқлик учрашуви
«Бунёдкор-2» - «Сергели» - 3:0
Голлар: Шуҳрат Неъматов, Илҳом Убайдуллаев, Собир Норбоев.
"Бунёдкор-2" ғалаба қозонди
Ўқилган: 1708