Сербиялик ҳимоячи Иван Йосович билан шартнома имзоланди

“Қўқон-1912” жамоаси  йиғинларида иштирок этиб келаётган сербиялик ҳимоячи Иван Йосович билан расман шартнома имзоланди. Тошкентдаги йиғин чоғида “Қўқон-1912” клуби лагерига келиб қўшилган легионер футболчи ўтган давр мобайнида мураббийлар штабида яхши таассурот қолдирди. Бугун Йосович жамоамиз билан бир йиллик битим имзолади.

Маълумки, сўнгги йилларда сербиялик ўйинчилар “Қўқон-1912” клуби сафида муваффақиятли тўп суриб келишмоқда. Бунга мисол сифатида Дарко Гожкович ва Марко Милични айтиб ўтиш мумкин.
Йосовичга ҳам жамоамиздаги фаолиятида омад тилаб қоламиз.

Маълумот учун:
Тўлиқ исми -Иван Йосович
Туғилган сана – 27 декабрь 1989 й. (30 ёш)
Туғилган шаҳри – Иваница, Сербия
Буйи: 1,85 м
Вазни: 75 кг
Амплуаси:Марказий ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари:
Явор (Иваница) – 2010-2015
Борак – 2015
Явор (Иваница) – 2016 – 2019
Инджия – 2019 – …

Ўқилган: 1676
Қўқон-1912

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Бугун "В" Про-лигада 11-тур учрашувлари ўтказилади
13:51
Шота Арвеладзе "Пахтакор" мураббийлигини тарк этди
09:08
ОФК Президенти шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифа ЎФА Президенти Абдусалом Азизовга табрик йўллади
10:49