“Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2020 кундалиги”: Тўртинчи кун

Кеча “Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2020”да навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтди. Тўртинчи кун ўйинлари қизиқарли ва кескин курашларга бой бўлди. Кеча “С” ва “Д” гуруҳи вакиллари 2-тур учрашувларини ўтказдилар.

“Дерби”да дуранг

Кечаги ўйинлар орасида “Нефтчи” – “Андижон-2” баҳсига бўлган қизиқиш юқори эди. “Водий дербиси” номини олган ушбу учрашув мухлислар кутганидек шиддатли тарзда кечди. Кескин курашларга бой бўлган баҳсда ҳисоб очилмади. Бу эса бу йилги мусобақада биринчи нурсиз дуранг сифатида тарихда қолди.

Марғилоннинг “Фаровон” жамоаси иродали ғалабага эришди. “Ўш Академия”га қарши кечган баҳсда марғилонликлар Баҳодир Қодировнинг дубли эвазига уч очко эгасига айланишди.

Фарғона вилояти ҳокими кубоги – 2020
“С” гуруҳи.
2-тур
“Ўш-Академия” – “Фаровон” 1:2
Голлар: Достонбек Токтасунов (1:0), Баҳодир Қодиров (1:1), Баҳодир Қодиров (1:2)
“Ўш Академия”: Нурмуҳаммад Ҳошимохунов, Хабибулло Зокиров, Бекзод Носиров, Антон Федюнин, Нурбулат Канибек ўғли, Ираҳим Нурмат ўғли, Руслан Чолпонқулов, Элмир Қувончбеков, Дуйшон Алтин ўғли, Бекткур Кочканбаев, Нуркали Канатбек ўғли.
Захира: Жаниш Фазил ўғли, Элдос Айбек ўғли, Нусупий Айталиев, Нурэлес Орманалиев, Бектурсун Бактибек ўғли, Бакит Усенов, Мирлан Жамолдинов, Достон Токтасинов.
“Фаровон”: Шахзод Мадаминов, Муродил Ёрқинжонов, Раҳмберди Маматкаримов, Бехзод Мирзамахмудов, САидафзалхлн Ахроров, Баходир Қодиров, Мухаммадиёр Хакимов, Ботир Мамасодиқов,Билолдин Мухторов,Асадбек Маъмуров, Ахмадхон Рўзибоев.
Заҳира: Самандар Халилов,Жамшид Одилжонов, Аброр Иномов, Улубек Мухаммаджонов, Мирзохид Эгамбердиев, Қувончбек Олимов

“Андижон-2″ – “Нефтчи-1” 0:0
“Андижон-2”: Арслон Ахроров, Дмитро Зозуля, Дилмурод Абдуқаҳҳоров, Фарход Мираҳматов, Хушнуд Авилов, Фарход Бекмуротов, Баҳтиёр Қосимов, Роман Мицкевич, Рустам Абдулҳамидов, Артём Литвяков, Темур Усмонов
Заҳира: Мирзоҳид Маматхонов, Усмонали Исмоналиев, Абдуллоҳ Олимов, Ринат Айвезов, Сирож Мелиев, Сардор Азимов, Дониёр Абдуманнопов
“Нефтчи-1”: Шерзод Абдураимов, Жамшид Қобулов, Абдужалил Маназаров, Миржамол Неъматов, Алишер Абдувоҳидов, Идрис Бикмайкин, Достон Тошматов, Шохжаҳон Рўзиматов, Исломбек Каримов, Элдор Эргашев, Жавоҳир Расулов
Заҳира: Фаррух Турдиалиев, Исломбек Тошпўлатов, Асилбек Ғойибжонов, Шохжаҳон Қиличев, Санжар Зокиров, Отабек Зокиров, Достонбек Бобожонов, Дилшод Умрзақов, Жамшидбек Тўрақулов, Мухаммадазиз Обиджонов.

“Истиқлол”дан яна йирик ғалаба

Мусобақа фаворитларидан бири – Фарғонанинг “Истиқлол” жамоаси иккинчи турда ҳам йирик ғалабага эришди. Сергей Лебедев шогирдлари бу сафар “Водил” клуби дарвозасига жавобсиз учта тўп киритишди.

Гуруҳнинг иккинчи ўйини голларга бой бўлди. Ушбу баҳсда мухлислар еттита голнинг гувоҳига айланишди. “Ўз Тонг Хо” футболчилари қийин ғалабани қўлга киртишди.

“Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2020”
“Д” гуруҳи.
2-тур.
“Истиқлол” – “Водил” – 3:0
Голлар: Жасурбек Эрмаматов (1:0), Файзулло Жуманқўзиев (2:0), Дониёр Умаров (3:0)
“ФарДУ” – “Ўз Тонг Хо” – 3:4

Бугунги баҳслар

Бугун “А” ва “В” гуруҳларида 3-тур ўйинлари ўтказилади. “Қўқон-1912” жамоаси “Навбаҳор-2” клубига қарши майдонга тушади. Ушбу баҳсга бўлган қизиқиш жуда юқори. Шунингдек, “Нефтчи-2” – “Турон” баҳси ҳам қизиқарли ўтиши кутилмоқда.

АНОНС
«A» гуруҳи

3-тур
«ДЎСТЛИК» – «ИТТИФОҚ »
НЕФТЧИ СК стадиони 11:00
«ҚЎҚОН-1912» – «НАВБАҲОР »
ФАРДУ стадиони 14:00

«В» гуруҳи
3-тур
«ЗАФАР » – «ЁЗЁВОН»
«Ёзёвон » стадиони 11:00
«НЕФТЧИ » – «ТУРОН »
НЕФТЧИ СК стадиони 14:00

Аброр ДЕҲҚОНОВ тайёрлади.

Ўқилган: 1385
Вилоятларимиз футболи

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

IFFHS талқинига кўра АПЛ дунёнинг энг яхши чемпионати
14:05
Иккинчи лига. Отажонов шогирдларига тенг келадигани топилмади
12:16
Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари
11:11