Япония яна бир Олимпия ўйинларига мезбонлик қилмоқчи

Хабарингиз бор, жорий йил Япониянинг Токио шаҳрида навбатдаги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари бўлиб ўтади. Япония ҳукумати яна бир Олимпия ўйинларига мезбонлик қилиш ниятида.

Гап шундаки, кунчиқар юртнинг Саппоро шаҳри 2030 йил бўлиб ўтадиган қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинларини қабул қилиш истагини билдирди. Шаҳар ташаббусини бу борада Япония Миллий олимпия қўмитаси ҳам қўллаб-қувватлади. Ўз навбатида, Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах Саппоро шаҳрининг Олимпия ўйинларини ўтказиш борасидаги катта имконияти ҳақида ижобий фикр билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Саппоро 1972 йили ҳам қишки Олимпия ўйинларини ўзида қабул қилган. Шаҳар 2026 йилги Олимпиада мезбонлиги учун ҳам курашган эди. Ҳозиргача Солт-Лейк-Сити ва Барселона шаҳарлари ҳам 2030 йилги қишки Олимпиада мезбонлиги борасида қизиқиш билдирган.

Ўқилган: 1434
UFF.uz Спорт Олимпиада

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Муаттар Набиева: Олтин медални Осиё чемпионатида қўлга киритаман
01:08
Хитой кўплаб халқаро мусобақаларни йил охиригача бекор қилди
07:30
Ўзбекистон бокс федерацияси янги танловни эълон қилади!
09:06