Вадим Абрамов: Ижобий натижадан умид қилгандик

«Ал Айн» - «Бунёдкор» (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов иштирок этди.

- Нима дейишим мумкин? Доим шундай бўлиб келган. Ўзбекистонда мавсум бошланмагани жамоа ўйинига таъсир қилади. Бугун ҳам шундай бўлди, жамоам яхши ўйин кўрсатмади, буни тан оламан. Рақиб бизга қараганда яхшироқ кўринди. Шундай бўлса-да, бу сафар ҳам фақат ижобий натижадан умид қилгандик.

Мусобақани ОФК ўтказади. Биз эса тақвимни ҳурмат қилган ҳолда майдонга тушамиз. Агар тақвим нотўғри десам, бу баҳона бўлиб қолиши мумкин. Лекин ростини айтганда мавсум бошланмагани барибир роль ўйнайди. Мағлубият футболчиларнинг руҳиятига таъсир қилмайди. Таъсир қилган тақдирда ҳам Ўзбекистонда янги мавсум 28 февралдан бошланади. Унгача жамоа ўзига келиб олади.

Ўқилган: 3055
Вадим Абрамов Осиё Чемпионлар лигаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Президент маслаҳатчиси спортчиларимизга омад тилади
00:05
Coca Cola Суперлига ҳакамлари иштирокида навбатдаги семинар бўлиб ўтди
08:00
Наманганда ЎФАнинг мураббийликка тайёрлов ўқув курслари бўлиб ўтмоқда
18:55