“Ливерпул” АПЛ қолдирилган тур ўйинида “Вест Хэм”ни мағлуб этди

Англия чемпионатининг қолдирилган 18-туридан ўрин олган “Вест Хэм” – “Ливерпул” учрашуви ўз якунига етди. Лондонда кечган баҳсда меҳмонларнинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг 35-дақиқасида Муҳаммал Салоҳ пенальтини аниқ бажариб, мерсисайдларни олдинга олиб чиқди. 52-дақиқасида Салоҳнинг узатмасидан кейин Алейкс Окслейд-Чемберлен дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва жамоасининг иккинчи голини урди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.

Шу тариқа, “Ливерпул” очколарини 70 тага етказиб олган ҳолда энг яқин таъқибчисини 19 очкога ортда қолдирмоқда.

АПЛ, 18-тур

Вест Хэм – Ливерпуль 0:2

Голлар: 0:1 – 35, пенальти Салах, 0:2 – 52 Окслейд-Чемберлен.

Вест Хэм – Фабианьски, Крессуэлл, Огбонна, Масуаку, Диоп, Райс, Нобл, Снодграсс, Лансини (Форнальс, 69), Аллер, Нгакиа.

Ливерпуль – Алиссон, Робертсон, Гомес, Александер-Арнолд (Кейта, 77), ван Дейк, Хендерсон, Окслейд-Чемберлен (Джонс, 85), Вейналдум, Салах, Ориги (Фабиньо, 69), Фирмино.

Огоҳлантиришлар: Диоп (34), Нобл (43).

Ўқилган: 2587
Англия чемпионати Вест Хэм Ливерпуль

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Пеп Гвардиола унинг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги ҳақида гапирди
07:38
“Тоттенхэм”нинг омадсизлиги давом этади. Бу сафар жамоа “Брайтон”га йирик ҳисобда ютқазди
18:28
“Манчестер Юнайтед” янги мавсум сафар либосини намойиш қилди (фото)
15:56