Любинко Друлович иштирокида Осиё чемпионати якунлари бўйича матбуот анжумани ўтказилади

Биласиз, январ ойида Таиланд яшил майдонларида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

Унда Любинко Друлович бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси иштирок этди ва якунда 4-ўринни эгаллади.

Қитъа чемпионати якунларига бағишлаб эртага, 30 январ куни соат 11:00да ЎФА анжуманлар залида Любинко Друлович иштирокида матбуот анжумани ташкил этилади. Анжуманга барча турдаги ОАВ вакилларини таклиф этамиз. Матбуот анжумани давомида журналистлар олимпия терма жамоаси устозига мусобақа якунлари бўйича ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиш имконига эга бўлишади.

Ўқилган: 2093
U-23 Осиё чемпионати Любинко Друлович

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Саутгейт Англия миллий терма жамоасининг ғалабаси борасида гапирди
14:20
"Реал" клубининг кейинги ўйинида бир неча асосий футболчилар иштирок эта олмайди
07:12
ЖЧ-2022 саралаши, Осиё минтақаси. Бугун Ўзбекистон - Яман учрашуви бўлади
07:43