Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Туркияда йиғин ўтказади

Хабарингиз бор, шу йилнинг октябр ойида Ўзбекистонда 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати финал босқичи бўлиб ўтади.

Унда иштирок этадиган Тимур Кападзе бошчилигидаги ёшлар терма жамоамиз қизғин тайёргарлик ишларини олиб бормоқда.

Терма жамоамиз ҳар ой йиғинлар ташкил этмоқда. Навбатдаги ўқув-машғулот йиғини эртага, 29-январ куни старт олади. Тимур Кападзе бошчилигидаги жамоамиз 2 кун давомида Тошкентда машғулотлар олиб боради ва сўнгра 31-январда Туркияга йўл олади.

Туркияда ташкил этиладиган йиғин 12-февралга қадар давом этади. Йиғин доирасида 5 та ўртоқлик ўйини ҳам ташкил этилади.

2 феврал – Болгария U-19

4 феврал – “Левски София” (Болгария)

6 феврал – Болгария U-19

8 феврал – “Шахтёр” U-21 (Украина)

11 феврал –  Россия U-19

Ўқилган: 1771
Темур Кападзе Ўзбекистон U-19 термаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Про лига. Биринчи давра тақвими
19:30
Игорь Сергеев фаолиятидаги юбилей голини урди
14:54
Қаҳҳор Мўминов: Трабукки футболда кўп нарсани тушунмайди
08:20