Ўзбекистон теннис федерациясининг Бош котиби Ирода Тўлаганова яна бир нуфузли лавозимга сайланди. Ҳамюртимиз бугун Осиё теннис федерациясининг (ОТФ) вице-президенти деб эълон қилинди.
Тўлаганова ўтган йилнинг 1 декабрь куни Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳрида ўтган йиғилишда ОТФ директорлар кенгашига аъзо бўлган эди. Ортда қолган вақт мобайнида юртдошимизнинг самарали фаолияти уни халқаро ташкилотнинг вице-президентлик даражасига кўтарди.
Ирода Тўлаганова Осиё теннис федерациясининг вице-президенти этиб сайланди
Ўқилган: 1528