Зинедин Зидан: "Реал"нинг Ла Лигадаги етакчилиги ҳеч нарсани ўзгартирмайди

"Реал" клуби бош мураббийи Зинедин Зидан Испания чемпионати доирасида "Вальядолид" жамоаси устидан қозонилган ғалабадан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мен Начо учун хурсандман. Айни голдан олдин мен унга яқин бурчакка ўйнашни сўраган эдим. У кўп ҳам гол уравермайдиган ҳимоячи ва мен учун хурсандман.

Пешқадамлик ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Биз яхши амалга ошираётган ишимизни давом эттиришимиз керак. Мавсум узун ва оғир.

Бу қийин рақибга қарши оғир ўйин бўлди. Улар ўз уйида атиги бир маротаба мағлуб бўлишган ва жуда ҳам яхши ўйнашади. Ғалаба қозонишимиз зарур эди", - дейди Зидан.

Ўқилган: 2695
Зинедин Зидан Испания чемпионати Реал Мадрид

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ЖЧ-2022 саралаши. Жанубий Америка қитъаси ўйинлари ҳам тўхтатилди
13:46
Англия чемпионати, 25-тур. "Ливерпуль" – "Эвертон" 0:2
05:40
Испания чемпионати, 20-тур. "Алавес" – "Реал" Мадрид 1:4
05:17