“Манчестер Сити” ўзида “Фулхэм”ни енгди ва Англия Кубогининг кейинги босқичига йўл олди

Англия Кубогининг 1/16 финалидан ўрин олган “Манчестер Сити” – “Фулхэм” учрашуви ўз якунига етди. “Этихад”да кечган баҳса мезбонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди.

Учрашувда Габриэл Жезус дубл қайд этган бўлса, Илкай Гюдоган ва Бернарду Силвалар бир мартадан рақиб дарвозасини ишғол қилишди.

Шу тариқа, “Сити” мусобақанинг 1/8 финалига йўл олди.

Англия Кубоги, 1/16 финал

Манчестер Сити – Фулхэм 4:0

Голлар: 1:0 – 8, пенальти Гюндоган, 2:0 – 19 Бернарду Силва, 3:0 – 72 Габриэл Жезус, 4:0 – 75 Габриэл Жезус.

Манчестер Сити – Браво, Жоау Канселу, Анхелиньо, Эрик Гарсия, Отаменди (Стоунз, 74), Сильва, Гюндоган (Родри Эрнандес, 75), Бернарду Силва, Фоден, Марез (Стерлинг, 53), Габриэл Жезус.

Фулхэм – Родак, Сессеньон, Брайен, Рим, Кристи, Кавалейру (Кэрни, 67), Рид (Одои, 78), Конголо (Джаспер, 83), Онома, Хектор, Юхансен.

Огоҳлантириш: Брайен (90).

Четлатиш: Рим (6).

Ўқилган: 2079
Англия Кубоги Манчестер Сити

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Азар қачон майдонга қайтади?
13:45
Европа Чемпионлар лигаси, 2-тур. "Маккаби" – ПСЖ 1:3
09:03
ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари билан учрашди
15:52