Англия Кубоги. “Челси” сафарда “Халл Сити”ни енгди ва кейинги босқичга йўл олди

Англия Кубогининг 1/16 финалидан ўрин олган “Халл Сити” – “Челси” учрашуви ўз якунига етди. Унда лондонликларнинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг 6-дақиқасида Миши Батшуайи меҳмонларни олдинга олиб чиққан бўлса, 64-дақиқасида Томори ҳисобни оширди. Гросицки ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди.

Шу тариқа, ушбу ғалабадан кейин “кўклар” 1/8 финалга йўл олди.

Англия Кубоги, 1/16 финал

Халл Сити – Челси 1:2

Голлар: 0:1 – 6 Батшуайи, 0:2 – 64 Томори, 1:2 – 78 Гросицки.

Халл – Лонг, Тафазолли, Берк, Маккензи, Лихай, Ханимен (Самуэльсен, 69), Леонарду, Уилкс (Гросицки, 60), Кейн, Боуэн, Ивз (Мадженнис, 69).

Челси – Кабальеро, Аспиликуэта, Алонсо, Зума, Томори, Баркли, Ковачич, Хадсон-Одои (Гилмур, 68), Маунт (Виллиан, 68), Педро, Батшуайи.

Огоҳлантиришлар: Ковачич (46), Лихай (63).

Ўқилган: 2403
Англия Кубоги Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Диққат! Мессининг трансфери жиддийлашмоқда
20:26
Роналду: Мадрид ва Испания менга жуда кўп нарса берди
12:40
КОНКАКАФ Олтин кубоги. АҚШ'дан "голлар ёмғири", Панамада навбатдаги ғалаба
12:36