“Барселона” сафарда “Валенсия”га таслим бўлди

Испания чемпионатининг 21-туридан ўрин олган “Валенсия” – “Барселона” учрашуви ўз якунига етди. “Месталья”да бўлиб ўтган баҳсда мезбонларнинг қўли баланд келди.


Учрашувнинг 12-дақиқасида майдон эгалари олдинга ўтиб олишлари мумкин эди, бироқ Макси Гомеснинг пенальтидан йўллаган зарбасини тер Стеген қайтаришга эришди.

48-дақиқада Макси Гомес ҳисобни очишга эришди, унинг зарбасидан кейин тўп Хорди Альбага теккан ҳолда даврозазадан жой олди. 77-дақиқада Гомес жарима майдони ташқарисидан кучли зарба йўллаб, иккинчи голни урди.

Шу тариқа, “Барса” 43 очко билан биринчи ўринда қолди, бироқ “Реал” очко оладиган бўлса каталонлар иккинчи ўринга тушиб кетади. “Валенсия” эса очколарини 34тага етказиб олган ҳолда 5-ўринга кўтарилди.

Ла Лига, 21-тур

Валенсия – Барселона 2:0

Голлар: 1:0 – 48, автогол Альба, 2:0 – 77 Макси Гомес.

Валенсия – Доменек, Гайя, Гарай, Габриэл Паулиста, Васс, Солер (Собрино, 90), Ферран Торрес, Кондогбиа, Коклен, Гамейро (Родриго, 59), Макси Гомес (Коста, 80).

Барселона – тер Стеген, Умтити, Пике, Серджи Роберто, Альба, де Йонг (Ракитич, 85), Бускетс, Артур (Видаль, 56), Фати (Кольядо, 85), Месси, Гризманн.

Огоҳлантиришлар: Пике (10), Умтити (43), Бускетс (52), Коклен (54).

Ўқилган: 1829
Барселона Валенсия Испания чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Райо Вальекано" – "Реал": Таркиблар!
22:39
“Барселона” ҳужумчиси жароҳат олди
16:38
“Барселона” клуби “Реал Сосьедад”га қарши ўйин қайдномасини эълон қилди
13:21