АГМК назорат учрашувида “Сурхон”ни енгди

Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган АГМК ва "Сурхон" жамоалари бугун ўзаро назорат ўйини ўтказишди.

Қизиқарли ва кескин курашларга бой кечган баҳсда олмалиқликлар 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди.

Шу тариқа АГМК иккинчи назорат беллашувида ҳам ғалаба қозонди ва тайёргарлик босқичининг иккинчи қисмини якунлади. Тайёргарлик доирасидаги учинчи босқич йиғинини АГМК Бирлашган Араб Амирликларида олиб боради.

Назорат учрашуви

АГМК — "Сурхон" 3:1

Қибрай стадиони.

Ҳакам: Виктор Серазитдинов.

Голлар: Санжар Турсунов (17 ассист: Абдулов), Сайдулло Раҳматов (27), Арслонмират Аманов (53 ассист: Нурматов) - Ҳусниддин Ғофуров (3)

АГМК (биринчи бўлим) — Роман Абдулов (Суҳроб Султонов, 30 - Акмал Шораҳмедов, Игор Зонич, Сардор Раҳмонов, Сайдулло Раҳматов - Ёван Жокич, Миржамол Қосимов, Мурод Тошматов - Санжар Турсунов, Мате Ватсадзе, Элгужа Григалашвили.

Иккинчи таймда майдонга тушган таркиб — Суҳроб Султонов (Валижон Рахимов, 60) - Мирғиёз Сулаймонов, Дилшод Жўраев, Бобур Йўлдошев, Шероз Жалолов - Эркин Байдуллаев, Жасур Умаров, Хожимат Эркинов - Арслонмират Аманов, Шаҳзод Нурматов, Фарҳод Имамов.

"Сурхон": Асилбек Амонов - Абдуқаххор Хожиакбаров, Рахматулло Бердимуродов - Шерзод Каримов. Мухаммадали Номозов, Хусниддин Ғофуров ("Пахтакор"),  Аъзамжон Алиев, Жахонгир Мехмонов, Жавохир Эсонқулов, Асрор Ғофуров -  Александр Касян.

Ўқилган: 2584
АГМК Назорат учрашуви Сурхон

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Coca Cola Суперлига. 15-тур бошланиш вақтлари
18:18
Про лига. “Бухоро” мавсумдаги дастлабки мағлубиятни қабул қилиб олди
03:51
"Бунёдкор" - "Локомотив". Ўйин олдидан расмийлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди
09:24