AFC U23 Championship. Бугун Австралия - Ўзбекистон ўйини бўлади ва 3-йўлланма соҳиби аниқланади

Тайланд давлатида давом этаётган AFC U23 Championship мусобақаси бугун ўз ғолибини ҳамда Токио-2020 Олимпиадасига борадиган сўнгги иштирокчисининг номини аниқлаб беради.

Жанубий Корея ва Суадия Арабистони термалари аллақачон бахтли жамоалар қаторидан ўрин олиб бўлишган. Улар 1-ўрин эгасини аниқлаш учун майдонга чиқишади.

Австралия ва Ўзбекистон термалари бўлса 3-ўрин ҳамда Олимпиада чиптаси учун курашга киришади. Шиддатли баҳс бўлиши аниқ. Бугун ким руҳий устунликда бўлса ўша ютади. Катта эҳтимоллик билан ўйин пенальтиларгача бориши мумкин.

Лекин, биз умид қилардикки, ўйин тақдири 90 дақиқа ичида ҳал бўлса ва ўша 3-жамоа биз бўлсак. Биргина хоҳишнинг ўзи камлик қилади, албатта. Бунинг учун футболчилар ҳам борларини бериб ўйнашлари керак.

Тўғри, бу ёшда ҳамма нарса бўлиши мумкин ва борди-ю салбий натижа қайд этилса, уларни койиш керак эмас. Уларданшунчаки  босим олиб қўйиш керак, ўйинларини қилишсин. Ютиш тақдирда бўлса - ютамиз. Акс ҳолда ҳаммаси фойдасиз.

Эслатиб ўтамиз, ўйин Тошкент вақти соат 15.30 Бангкокдаги "Rajamangala National Stadium" ўйингоҳида бошланади.

Барчангизни ТВ қаршисига чорлаб қоламиз.

Ўқилган: 8830
U-23 Осиё чемпионати Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун Қатар билан баҳс юритади
10:38
Якуба Бамба: Инсон саломатлиги барча нарсалардан устун туради
15:11
Баҳодир Аҳмедов: Олдинда бизни Непал ҳамда Тожикистон билан ҳам масъулиятли ўйинлар кутмоқда
11:09