"Пахтакор" бугун "Жилина" билан ўйнайди

БААда йиғин ўтказаётган "Шерлар" шанба куни иккинчи назорат баҳсида майдонга тушишади.

"Жилина" Словакиянинг энг машҳур клубларидан бири ҳисобланиб, 7 карра мамлакат чемпиони ва 2 марта Словакия Кубоги соҳиби бўлишга эришган.  Айни пайтда жилиналиклар ўз лигаларида 2-ўринни эгаллаб туришибди. Бу жамоага маҳаллий мутахассис Павол Штано бошчилик қилмоқда.

"Пахтакор" ва "Жилина" ўртасидаги беллашув 25 январь, шанба куни Тошкент вақти билан 16:00да Абу Дабидаги "Жебел Али" стадионида бошланиши режалаштирилган. Дастлабки назорат ўйинида жамоамиз "Ростов" билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этганди.

Ўқилган: 2494
Пахтакор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Миржалол Қосимов: "Пахтакор" ҳақли равишда ғалаба қозонди
03:36
Биринчи лига. 19-тур учрашувлари расмийлари
03:09
Ойбек Рустамов АГМК жамоасига ижарага берилди
09:20