Лозаннада учинчи ўсмирлар қишки Олимпиадаси якунланди

Швейцариянинг Лозанна шаҳрида учинчи ўсмирлар қишки Олимпиадаси ўз якунига етди. Хабар берганимиздек, Лозанна-2020да тоғ чанғиси йўналишида Валерия Ковалёва юртимиз шарафини ҳимоя қилди. Афсуски, вакилимиз ўзи иштирок этган гигант слалом ва слалом йўналишларида финишгача етиб кела олмади. Шунингдек, МОҚ ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигидан раҳбариятидан иборат делегациямиз Лозанна сафари давомида бир қатор истиқболли дастурлар бўйича қатор хорижий ташкилотлар билан келишувга эришиб қайтди.

Рақамлар.

9-22 январь кунлари ўтказилган мазкур мусобақада дунёнинг 79 мамлакатидан 1800 нафарга яқин ёш атлетлар иштирок этишди. Умумий ҳисобда 640 минг нафар мухлис баҳсларни бевосита ареналардан кузатди.

Мусобақада 39 мамлакатдан рўйхатдан ўтказдан ўтган 1000 нафар журналист фаолият олиб борди. Таъкидлаш жоиз, улар орасида “Спорт” телеканали мухбири Марина Якубованинг ҳам исм-шарифини келтириб ўтиш мумкин. Баҳслар 194 мамлакатда ёритиб борилди. Бу эса 2016 йилги Лиллехаммер ўсмирлар Олимпиадасидан (165) анча юқори демакдир.

Медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида Россия терма жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди. Россиялик ёш атлетлар 10 та олтин, 11 та кумуш ва 8 та бронза медалларини жамғаришди. Иккинчи ўринни эгаллаган мезбонлар ҳисобида ҳам 10 та олтин медаль мавжуд. Фақат швейцарияликлардаги кумуш медалларнинг камлиги уларни иккинчи поғонага жойлаштирди. Шунингдек, мезбонлар яна 6 та кумуш ва 8 та бронза медалларини қўлга киритишди. 9 та олтин, 7 та кумуш ва 1 та бронза медалларига эга чиққан Япония термаси эса кучли учликни якунлаб берди.

Мусобақанинг тантанали ёпилиш маросимида Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах баҳсларнинг юқори савияда ўтказилганини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, тадбир давомида ХОҚ ва мусобақа байроғи ўсмирлар қишки Олимпиадасининг кейинги мезбони Жанубий Кореянинг Гвангвон шаҳри мэрига топширилди.

Ўқилган: 1652
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Бектемир Мелиқўзиевнинг рақиби аниқ бўлди
19:01
2022 йилги Осиё ўйинлари объектларининг 85 фоизи 2020 йилда қуриб битказилади
20:45
Премьер-Лига ғолиблари келаси йили икки баробар мукофот билан тақдирланишади
07:10