Тошкентда қиличбозлик бўйича яна бир турнир старт олди

“Пахтакор” спорт комплексида 2000-2002 ва 2003-2006 йилларда туғилган ўсмирлар ва ёшлар ўртасида қиличбозлик бўйича Ўзбекистон чемпионати старт олди. Мусобақа бугун ёш шпагачилар ўртасидаги шахсий биринчилик билан бошланди.

Аҳамиятлиси, ушбу мамлакат биринчилиги жорий йил мазкур ёш тоифаларида ўтказиладиган қитъа ва жаҳон биринчиликлари учун терма жамоа таркибини шакллантириб олишда муҳим аҳамият касб этади.

Бугунги баҳсларда Андижон, Бухоро, Навоий, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари, шунингдек, Тошкент шаҳридан 71 нафар (40 йигитлар, 31 қизлар) энг сара шпагачи куч синашмоқда.

Таъкидлаш жоиз, мусобақа давомида ёшидан қатъи назар спорт усталигига номзод бўлган қиличбозлар ҳам қатнашмоқда. Мазкур чемпионат 28 январгача давом этади.

Ўқилган: 1149
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Спорт курашлари ва дзюдо бўйича терма жамоаларимиз Японияга жўнаб кетмоқда
16:18
Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси жамоасига
17:12
Тошкентда AQUATHLON-2019 мусобақалари бўлиб ўтди
17:45