"Бунёдкор" тарихий натижа қайд этди

Осиё Чемпионлар лигасининг иккинчи саралаш босқичи доирасида Ироқнинг «Ал Завра» жамоасини қабул қилиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонган «Бунёдкор» тарихий натижа қайд этди.

2002 йил асос солинган Осиё Чемпионлар лигасида шу кунга қадар қатнашган ўзбек клублари 99 марта ғалаба қозонган эди. Кеча «Бунёдкор» томонидан қўлга киритилган ютуқ ўзбек клубларининг Осиё Чемпионлар лигасидаги 100 ғалабаси сифатида тарихдан жой олди. Бу ғалабаларнинг энг кўпи «Пахтакор»га тегишли. Кейинги ўринда жамоамиз «Бунёдкор» турибди. «Қалдирғочлар» халқаро мусобақада 28 марта рақибларни «таслим» этган.

100та ғалабага қўшган ҳисса қўшган жамоалар

43 – «Пахтакор»
28 – «БУНЁДКОР»
9 – «Нефтчи», «Локомотив»
8 – «Насаф»
2 – «Машъал»
1 – АГМК

Ўқилган: 4316
Бунёдкор Осиё Чемпионлар лигаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Жалолиддин Машарипов: Мухлисларнинг қўллаши бизга қўшимча иштиёқ беради
01:56
“Ас Садд” плей-офф масаласини ҳал қилди, “Персеполис” эса гуруҳда қолиб кетди
02:21
"Локомотив" клуби "Ал Иттиҳод" билан учинчи марта куч синашади
21:01