Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Боку йиғинини якунлади

Хабарингиз бор, Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Туркманистонда ўтказиладиган футзал бўйича қитъа чемпионатига тайёргарлик жараёнини давом эттирмоқда.

Олдинроқ терма жамоамизнинг Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёнининг якуний босқичига киришгани ҳақида хабар берган эдик. Терма жамоамиз 10-18 январь кунлари Тошкентда йиғин ўтказди. 19 январдан Озарбайжонга йўл олган футзалчиларимиз Бокуда машғулотлар олиб боришди. Шунингдек, Озарбайжон терма жамоаси билан 2 та ўртоқлик ўйини ҳам ташкил этилди. Дастлабки баҳсда ўзбекистонлик футзалчилар 3:2 ҳисобида зафар қучишган бўлса, иккинчи ўйинда мезбонлар ғалаба қозонишди – 4:3.

Бугун футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Боку йиғинини якунлайди ва юртимизга қайтади. Футзалчиларга 2 кунлик қисқа дам берилгач 26 январдан яна машғулотларга киришилади.

Ўқилган: 758
Футзал

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Кун тарихи - 7 ноябрь
18:40
Расман: Тошкент 2025 йил ёшлар ўртасида IV Осиё ўйинларини қабул қилади
01:38
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ФИФА кунларидаги яна бир рақиби номи маълум бўлди
11:50