Миср клуби 74 ёшли футболчи билан шартнома имзолади

Мисрнинг учинчи дивизиони иштирок этадиган “6 октябрь” клуби 74 ёшли футболчи билан шартнома имзолади.

Миср футбол ассоциацияси (EFA) расман Иза Элдин Бахдер трансферини рўйхатдан ўтказди.  EFA ва Балдер Гиннес рекордлари китоби вакиллини футболчининг ўйинини томоша қилишга таклиф қилди.

BBC нашрининг маълум қилишича, Балдер ўз ўйини билан ҳали бирорта жамоада ном қозона олмаган. Агар у расмий учрашувларда майдонга чиқса футбол тарихидаги энг ёши кекса футболчига айланади.

Айни дамда ушбу рекорд Исаак Хайикка тегишли, у 73 ёшида Исроилнинг 4 дивизионида ўйнайдиган “Ирони Ор-Иегуда” жамоасида ўйнади.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, профессионал футболчилар орасида энг қари футболчи “Йокогама”нинг 52 ёшли футболчиси Кадзуйоси Миура ҳисобланади.

Африка футболи
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Самюэль Это'О фикрига кўра "Йилнинг энг яхши футбочиси" ким?
08:03
Самуэль Это’О фаолиятини якунлаганини эълон қилди
11:56
Африканинг энг яхши футболчиси номи учун номзодлар эълон қилинди
18:46