Англия чемпионати, 24-тур. "Манчестер Юнайтед" – "Бернли" 0:2

Англия Премьер-лигасининг 24-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" ҳамда "Бернли" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди. Унда 0:2 ҳисоби қайд этилиб, меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди.

Дастлаб, Вуд 39-дақиқада гол урган бўлса, 56-дақиқада Родригес жамоасининг иккинчи голини Де Хев дарвозасига йўллади.

Сульшер шогирдлари кичик устунликда ҳаракат қилишган бўлсада, мағлубиятдан қутула олишмади. Катта эҳтимоллик билан "МЮ" ўз мураббийини алмаштириш йўлларини кўриб чиқади.

Англия чемпионати, 24-тур
Манчестер Юнайтед – Бернли 0:2 (0:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 39 Вуд, 0:2 – 56 Родригес.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Уан-Биссака, Джонс, Магуайр, Уильямс (Шоу, 69), Фред, Матич, Перейра (Гринвуд, 46), Мата, Джеймс (Лингард, 69), Марсьяль.
Бернли – Поуп, Лоутон, Тарковски, Ми, Тэйлор, Хендрик, Вествуд, Корк, Макнил, Вуд, Родригес.
Огоҳлантиришлар: Тэйлор (67), Вествуд (68).

Ўқилган: 1236
Манчестер Юнайтед

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Манчестер Сити" директори ўйинчилар билан суҳбатда инкор этиб бўлмайдиган далиллари борлигини айтди
07:38
"Тоттенхэм" – "Хаддерсфилд" 4:0. Шарҳ, статистика ва видео!
18:31
"Челси" – "Вест Хэм": Таркиблар!
23:07