Учинчи ўрин учун баҳсда рақибимиз Австралия

Тайландда бўлаётган Осиё чемпионатининг иккинчи ярим финал баҳси ўз ниҳоясига етди. Унда Жанубий Корея футболчилари ишончли ғалаба билан финал ва Олимпияда йўлланмасини қўлга киритишди.

Ўйиннинг биринчи бўлимида гол урилмаган бўлса, иккинчи ярмида кореяликлар устунликни ҳисобда намойиш қилишга эришди. Ким Даэ Вон ва Дон Гёнларнинг биттадан урган голи ғалаба олиб берди.

Учрашувнинг ҳал қилувчи баҳсида Саудия Арабистони билан Жанубий Корея тўқнаш келса, учинчи ўрин ва Олимпиядага учинчи йўлланма учун Ўзбекистон ва Австралия футболчилари кураш олиб боради.

Учинчи ўрин учун ўйин 25 январь шанба куни Тошкент вақти билан 17:30да бўлиб ўтади.

Австралия – Жанубий Корея 0:2

Голлар:
Ким Даэ Вон 56, Дон Гён 76

 
Ўқилган: 7491
U-23 Осиё чемпионати Австралия термаси Жанубий Корея термаси Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон МТЖ ўқув-машғулот йиғинига чақирилган футболчилар рўйхатида ўзгариш
00:14
U-21 Биринчилиги. "Бунёдкор"дан кутилмаган мағлубият
00:55
ЎФА томонидан ёш ҳакамлар учун семинар ташкил этилди
01:59