“Бавария” “Реал” футболчисини ижарага олади

“Реал” ҳимоячиси Альваро Одриосола ижара асосида “Бавария”га ўтади, деб хабар бермоқда Onda Cero нашри.

Манбанинг хабар беришича, томонлар ушбу трансфер борасида келишиб олишган ва яқин вақт ичида испаниялик футболчи тиббий кўрикдан ўтиш учун Мюнхенга йўл олади. 24 ёшли футболчи “Реал”нинг охирги машғулотларида қатнашмаган ва бугун “Унионистас” билан бўлиб ўтадиган учрашувни ўтказиб юборади.

Маълумот ўрнида, Одриосола жорий мавсум Ла Лигада 4 та ўйинда иштирок этди.

Ўқилган: 920
Бавария Реал Мадрид

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Бавария”га Хаби Алонсо бош мураббий бўлиши мумкин
18:41
Бундеслига. “Бавария”да йирик ғалаба, “Айнтрахт” ва “Боруссия М” мағлубиятга учради
21:41
Левандовски: Мени Роналду "Реал"га чақирганди
07:05