“Бунёдкор” ўзида “Аз-Завра”ни мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди

Осиё Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичидан ўрин олган “Бенёдкор” – “Аз-Завра” учрашуви ўз якунига етди. Тошкентдаги ЖАР стадионида бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар ғалаба қозонишди.

Учрашув дебютидаёқ “қалдирғочлар” пенальти ишлаб олишди. Уни Мурод Холмуҳамедов аниқ бажарган ҳолда жамоани олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқасида Ҳумоюн Муртазоев бирга-бир вазиятда дарвозабоннинг оёқлари орасидан тўпни ўтказди ва ҳисобни оширди.

78-дақиқада Бобурбек Фарҳодов ҳисобни йирик кўринишга олиб келган бўлса, 85-дақиқада Муртазоев дублини нишонлади. Ўйин якуниланиши арафасида меҳмонлар битта тўп киритишди.

Шу тариқа, “Бунёдкор” кейинги босқичга йўл олди ва у ерда БААнинг “Ал-Айн” клуби билан баҳс олиб боради.


ОЧЛ, плей-офф

"Бунёдкор" - "Аз-Завра" 4:1 (иккинчи бўлим)

Голлар
: 1:0 - 9, пенальти Холмуҳаммедов, 2:0 - 46 Муртазоев, 3:0 - 80 Фарҳоов, 4:0 - 85 Муртазоев, 4:1 - 88 Аббос Қосим

"Бунёдкор": 1.Абдумавлон Абдужалилов, 2. Сухроб Ярашев, 6. Анвар Ғофуров, 7. Дилшод Аҳмадалиев, 8. Жасур Жалолиддинов, 13. Лутфулла Тўраев, 22. Сардор Абдураимов, 33. Сухроб Иззатов, 70. Мурод Холмуҳаммедов, 77. Селим Нурмурадов, 92. Ҳумоюн Муртазоев.

"Аз-Завра": 12.Жалол Ҳашим, 2.Мустафо Маслуҳи, 6.Муҳаммад Ризо, 7.Аҳмад Фадҳил, 8.Моҳанад Абдулраҳим, 10.Ҳуссайин Ал-Саиди, 15.Эл Ҳассан Хуеибиб, 19.Маҳди Камил, 20.Соломон Уильямс, 29.Аббос Қосим, 77.Стиви Нзамбе

Ал Завра Бунёдкор Осиё Чемпионлар лигаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ОЧЛ. 1/8 босқич ўйинлари. Япония ва Хитой клублари иштирокида дербилар бўлиб ўтди
20:36
Вадим Абрамов: Янги мавсумга янги мақсадлар билан кириб келяпмиз
04:49
ОЧЛ. "Ас-Садд" дастлабки ярим финалчига айланди
11:01