Футболчиларимиз Саудия Арабистонига қарши баҳсдан аввал расмий машғулот ўтказишди

Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Таиландда ўтаётган Осиё чемпионатининг ярим финал доирасида Саудия Арабистонига қарши эртага баҳс олиб боради. Жамоамиз бугун ўйиндан аввал расмий машғулот ўтказди.

Таъкидлаш жоиз, футболчиларимиз бўлажак баҳсга деярли тикланиб улгуришди. Мураббийлар бугунги машғулотлар давомида эртангги ўйиндан олдин барча тайёргарликни кўздан кечириб олдилар.

Бугун баъзи ОАВда ҳужумчимиз Бобир Абдухолиқовнинг машғулотда асосий таркиб футболчилари билан шуғулланмагани ҳақида хабарлар тарқалди. Шу ўринда мазкур масалага алоҳида тўхталиб ўтмоқчимиз. Абдухолиқовнинг соғлиғида жиддий муаммо йўқ. Енгил бетоб бўлгани сабаб мураббийлар бугун ҳужумчимизга жиддий ўйин олдидан катта жисмоний босим беришни исташмади.

Ўқилган: 6486
U-23 Осиё чемпионати Машғулотлар Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Андрей Канчельскис: Вазиятлардан унумли фойдаланишда оқсаяпмиз
04:16
Темур Кападзе бошчилигида ЎФАнинг мураббийликка тайёрлов ўқув курслари бўлиб ўтмоқда
16:24
"Бунёдкор-W" Ўзбекистон кубоги соҳиби
07:58