
Англия Премьер-лигасининг 24-тур учрашувларига бугун тунда старт берилади. Футбол ишқибозлари ҳукмига бир қатор қизиқарли бўлган ўйинлар ҳавола этилади.
Жумладан, "Ман Сити" жамоаси сафарда "Шеффилд Юнайтед" меҳмони бўлади. Ҳамшаҳарлари "Манчестер Юнайтед" бўлса ўзида "Бёрнли"ни қабул қилади. Гвардиола ва Сульшер шогирдларида ғалаба қозониш учун имконият бор, фақат уни амалга ошириш керак бўлади.
"Тоттенхэм" мухлислари қаршисида "Норвич"ни кутиб олса, "Ливерпуль" сафарда "Вулверхэмптон" меҳмони бўлади. Мана шу ўйинда Клопп шогирдлари яна бир имтихондан ўтишлари талаб этилади. Чунки, мезбон жамоада кучли мураббий ишламоқда. Улар етарлича қаршилик қила олишни уддасидан чиқа олишади.
Бу турда марказий ўйин бор. Лондон дербиси остида "Челси" ҳамда "Арсенал" жамоалари ўзаро кураш олиб боришади. "Тўпчилар"нинг мазкур рақибига қарши унчалик ҳам омадли ўйнай олмасликларини билган ҳолда, якуний натижани кутиб қоламиз.
Ушбу тур анонси билан танишинг:
22.01.2020 00:30 Борнмут – Брайтон
22.01.2020 00:30 Астон Вилла – Уотфорд
22.01.2020 00:30 Эвертон – Ньюкасл
22.01.2020 00:30 Шеффилд Юнайтед – Манчестер Сити
22.01.2020 00:30 Кристал Пэлас – Саутгемптон
22.01.2020 01:15 Челси – Арсенал
23.01.2020 00:30 Лестер Сити – Вест Хэм
23.01.2020 00:30 Тоттенхэм – Норвич
23.01.2020 01:15 Манчестер Юнайтед – Бёрнли
24.01.2020 01:00 Вулверхэмптон – Ливерпуль.