“Манчестер Юнайтед” дарвозабони Серхио Ромеро автоуловида аварияга учради.
32 ёшли посбон 170 минг фунт турадиган Lamborghini русумли машинасида машғулотлар базасига кетиб туриб ЙТҲ рўй берди. Унинг машинасига жиддий талофат етди, бироқ Ромерога ҳеч нарса бўлмади. Унинг машинасини махсус хизмат ходимлари олиб кетишди дарвозабоннинг ўзи эса машғулотларга борди. Ушбу ҳодиса “Ливерпуль”га қарши ўйин олдидан содир бўлди.
Маълумот ўрнида, Ромеро жорий мавсум “Манчестер Юнайтед” сафида ҳали битта ҳам ўйинда майдонга тушмади.
“Манчестер Юнайтед” дарвозабони ЙТҲга учради
Ўқилган: 1689