Футболчиларимизнинг муҳим ўйиндан аввалги куни қандай ўтди?

Маълумки, футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Таиландда ўтаётган Осиё чемпионати чорак финал баҳсида бугун ўз учрашувини ўтказади. БААга қарши баҳсга тайёргарлик юқори нотада ўтди.

Вакилларимиз кеча куннинг биринчи биринчи ярмида нонуштадан сўнг кундузги сайр ва енгил машқларни олиб боришди. Жамоамиз мураббийи Любинко Друлович эса тушда рақиб мураббийи билан ўйинолди матбуот-анжуманида иштирок этди.

Куннинг иккинчи ярмида футболчиларимиз бўлажак баҳсдан аввал сўнгги машғулотга йўл олишди. Мураббийлар штаби ушбу машғулот орқали футболчиларнинг тайёргарлигини ҳар томонлама текшириб олди. Машғулот якунига етгач қисқа тикланиш муолажаси ҳам қабул қилинди.

Жамоа менежери Азиз Дўстмуҳаммедов бу вақт оралиғида жамоамизнинг эртанги ўйинга футболчиларимизнинг барча кийимларини тайёрлаш билан овора. Дарвоқе, терма жамоамиз бугун 18:15 да старт оладиган баҳсда кўк либосда ҳаракат қилади.

Йигитларимиз машғулотда анча тер тўккани аниқ. Йўқотилган энергиянинг ўрнини эса ўзбекона таомлар қоплаб беради. Жамоамиз шу тариқа кечки овқат билан бирга кечаги кунни ҳам юқори кайфиятда якунлади.

Ўқилган: 4504
U-23 Осиё чемпионати Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Хоразм вилояти болалар-ўсмирлар академияси томонидан мактабларда селекция ишлари олиб борилмоқда
02:37
"Пахтакор" сафида ўйнаган барча легионерларнинг кўрсаткичлари
08:11
Coca-Cola Суперлигаси, 26-тур: “Бунёдкор” – “Сўғдиёна” 2:2
01:49