"Манчестер Сити" Фернандинонинг автоголи эвазига ўз майдонида очко йўқотди

Англия чемпионатининг 23-турида "Манчестер Сити" клуби ўз майдонида "Кристал Пэлас" футболчиларини қабул қилди ва жанговар дуранг қайд этди.

Учрашув тенг курашлар остида кечди. Ўйинда ҳисоб меҳмонлар томонидан очилди. "Пэлас"нинг янги футболчиси Тосун ҳисобни 39-дақиқада очди. 82- ва 87-дақиқаларда эса Агуэро дубль қайд этиб мувозанатни "Сити" тарафига оғдирди. Бироқ Фернандиньонинг ўйин охирида ўз дарвозасига урган голи ҳисобни тенглаштириб юборди ва жамоалар бир очко билан кифояланишди.

Англия чемпионати 23-тур

Манчестер Сити – Кристал Пэлас 2:2 (0:1, 2:1)

Голлар: 0:1 – 39 Тосун, 1:1 – 82 Агуэро, 2:1 – 87 Агуэро, 2:2 – 90, автогол Фернандиньо.

Манчестер Сити – Эдерсон, Стоунз, Менди, Жоау Канселу, Фернандиньо, Гюндоган, де Брюйне, Бернарду Силва (Марез, 73), Сильва (Габриэл Жезус, 62), Стерлинг (Родри Эрнандес, 89), Агуэро.

Кристал Пэлас – Гуаита, Кэйхилл, Келли, Томкинс, Ридевалд (Уорд, 88), Маккарти, Куяте, Макартур, Заа, Тосун (Уикхэм, 81), Айю.

Огоҳлантиришлар: Макартур (13), Айю (26), Менди (58).

Англия чемпионати Кристал Пэлас Манчестер Сити
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Лэмпард октябрь ойининг энг яхши мураббийи деб тан олинди
07:15
Погба “МЮ”да юбилей учрашувини ўтказди
02:21
Пьер-Эмерик Обамеянг: Артета жуда ҳам қаттиққўл ва машғулотларда талабчан
18:46