«Динамо» Ботирали Эргашевни «Қўқон-1912» клубига ижарага берди

«Динамо» клуби аъзоси ҳамда Ўзбекистон миллий жамоасига номзод дарвозабон Ботирали Эргашев 2020 йилги мавсумни Суперлигада ўтказадиган бўлди.

Ўтган мавсумнинг иккинчи даврасидан олдин Самарқанд жамоаси билан икки йиллик шартнома имзолаган Ботирали Эргашевга янги мавсум олдидан бир қатор клублардан таклиф тушди, музокаралардан кейин дарвозабон «Динамо» клуби томонидан 1 йиллик ижара асосида «Қўқон-1912» жамоасига берилди. Осиё чемпиони саналмиш Ўзбекистон миллий жамоасига номзод 24 ёшли дарвозабоннинг трансфер ҳуқуқи «Динамо» клубида қолади.

Маълумот учун, Ботирали Эргашев 2019 йилги мавсумда «Динамо» сафида 22 ўйинда майдонга тушган бўлиб, ПФЛ ва «Sportstat» таҳлил-маркази маълумотига кўра, Суперлиганинг ўтган мавсумида энг кўп – 55 марта сейв амалга оширган дарвозабон бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Ботирали Эргашев «Динамо» клуби матбуот хизмати томонидан 2019 йил якунида мухлислар ўртасида ўтказилган сўровнома якунларига кўра, «Динамо»нинг 2019 йилги мавсумдаги энг яхши футболчиси» деб топилганди

Ўқилган: 882
Ботирали Эргашев Динамо Самарқанд Қўқон-1912

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Валерий Любушин - "Пирасикаба" ва "Насионал" билан ўйинлардаги қаҳрамон!
02:46
Андрей Канчелскис: Рақибни менсимадик ва мағлуб бўлдик
21:32
Осиё чемпионати саралаши. Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Австралияга йирик ҳисобда ютқазди
17:31