AFC U23 Championship. БААга қарши ўйинда Ўзбекистонни қутқариш учун Рўзиқул Бердиев ва Вадим Абрамовлар ёрдамга кетишди

Тайланд давлатида AFC U23 Championship мусобақаси давом этмоқда. Кучли саккизта терманинг номи аллақачон маълум бўлиб улгурган. Улар орасида Ўзбекистон ҳам бор.

Эронга қарши ўртача ва Хитойга қарши ажойиб ўйиндан кейин Друлович жамоасига умид билан қараш бошланган эди. Аммо, Жанубий Корея қарши ўйин ҳали ҳам етарли иш қилинмаганлигини кўрсатиб берди. Аниқроғи, мураббийлар штаби ва футболчилар орасида яна алоқа узилиб қолгани кўзга ташланди. Худди, миллий термамиз футболчилари Куперни тушунишмагани сингари, олимпиячиларимиз ҳам Друловични тушунмай қолишгани аён бўлди.

ЎФА масъул ходимларидан олинган хабарларга қараганда, зудлик билан Рўзиқул Бердиев ва Вадим Абрамовлар Бангкок шаҳрига равона бўлишган. Улар бош мураббий Любинко Друлович ва футболчилар ўртасида воситачи вазиасини бажариб беришади. Чунки бошқа чора қолмаган кўринади. Кимдир ёки нимадир худди Куперни ишини йўққа чиқаргандек, бу мураббийни ҳам оёғидан чалишга ҳаракат қилинмоқда. Ҳар ҳолда шунақа тахмин бор.

Чунки Кореяга қарши ўйинда бу нарса яққол кўринди. Друловични йигитлар унчалик тушунишмаяпти, гарчи мураббий кучли бўлсада. Ёки бажаришмаяпти. Келинг, яхши тахминда бўлайлик.

Эртага ўйин бой берилиши ҳам мумкин. Лекин буни биз истамаймиз. Ҳозир, ҳалақит бераётган омилни йўқотиш керак. Шунинг учун Бердиев-Абрамов жуфтлиги ёрдамга кетган. Улар Друловичнинг сўзларини футболчиларнинг қалбига жойлашлари керак бўлади. Равшан Ҳайдаровнинг ўзи камлик қиляпти.

Вазиятимиз жуда қалтис. Бизга ютуқ керак. Эртага БАА қараб турмайди. Улар ҳам Олимпиадага боришни исташади. Бошқа спорт турларида бирон нарсани қойил қила олмайдиган араблар футболга катта эътибор қаратишган. Шундай экан, чорак финал қиймати худди Токиога чипта олишдек мақомга эга.

Биз рақибдан, керак бўлса ўша корейслардан ҳам савия ёки техник кўрсаткичлар бўйича орқада эмасмиз. Бизда жангчининг руҳияти йўқ ёки паст даражада. Физика ҳам сал оқсаб турибди.

Эртага бизни фақат руҳият қутқара олади. Шу йўналишда ишлаш керак, мураббийлар штаби.

Барибир, ярим финалга умид қилаверамиз, гарчи бу иш осон бўлмасада.

Термамизга омад ёр бўлсин!

Ўқилган: 6494
U-23 Осиё чемпионати Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Андрей Канчельскис: Учрашув натижасидан қониқдим
03:13
Про лига 1-тури тақвимида ўзгариш
00:32
Ўзбекистон U-21 Биринчилиги 7-тур давом эттирилди
07:41