Каррагер: "Ливерпуль"га ҳам бутун бошли давлат ҳомийлик қилса, мен ҳам АПЛ медалини олган бўлар эдим

"Ливерпуль" клубининг собиқ ўйинчиси Жейми Каррагер "Манчестер Сити" ҳақида жуда ҳам истеҳзоли фикр билдирди.

Каррагер Manchester Evening News нашри журналисти билан кескин суҳбат олиб борди. Журналист унга Рахим Стерлингнинг АПЛ совринини ютиш учун "Ливерпуль" сафида "Манчестер Сити" клубига ўтгани ҳақида гапириб, унинг иккита АПЛ соврини борлиги Каррагерда йўқлиги ҳақида айтди.

"Ливерпуль" клубини ҳам бутун бир давлат ҳомийлик қилганида менда ҳам битта АПЛ медали бўлар эди.

Ва агар бу нарса бўлмаганида ҳам мен пуллар ва совринлар ортидан қувмаган бўлар эдим", - деб жавоб берди Каррагер.

"Манчестер Сити" клуби соҳиби Шайх Мансур бин Зиёд Бирлашган Араб Амирликлар қироллик оиласининг аъзоси саналади.

Ўқилган: 790
Англия чемпионати Ливерпуль Манчестер Сити

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

АПЛнинг икки клуби Стракоша учун курашга қўшилди
18:03
Диего Симеоне: Лемар ишончни оқлай олмади
14:06
Бензема илк бор “Сантьяго Бернабеу”да “Атлетико”га гол урди
19:42